Жаҳон | 10:09 / 26.04.2018
5563
1 дақиқада ўқилади

Франция Сурия шимолидаги ҳарбий иштирокини кучайтиришга ваъда берди

Фото: Reuters

Франция етакчиси Эммануэль Макроннинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Сурия шимолида ҳарбий жиҳатдан бўлишини қўллаб-қувватлайди ҳамда халқаро коалициядаги ўз иштирокини кучайтиради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Биз халқаро коалициянинг янги доираларида иштирок этишни кучайтирамиз, унда қатнашишда давом этамиз ва бунга содиқмиз. Мен америкаликлар билан мувофиқлашган ҳолда, Сурия шимолида АҚШнинг ҳарбий жиҳатдан бўлишини қўллаб-қувватлаш тарафдориман. Бу, айниқса, Фирот дарёсидан шарқда юз бериши керак», - дея айтиб ўтди Макрон Вашингтондаги матбуот анжумани давомида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Сурия бўйича «кичик гуруҳ» иши ҳақида гапирганди. Унинг маълум қилишича, «давлатлар кичик гуруҳи» иши Суриядаги ҳарбий можарони тўхтатиш бўйича Остона ва Женева жараёнларини яқинлаштириши мумкин.  

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид