Жаҳон | 09:06 / 27.04.2018
5987
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг янги давлат котиби ташриф буюрадиган илк давлатлар маълум қилинди

Фото: Reuters

АҚШнинг янги давлат котиби Майк Помпео 26-30 апрель кунлари АҚШ дипломатияси раҳбари сифатида биринчи ташрифларини Бельгия, Саудия Арабистони, Исроил ва Иорданияга уюштиради.

“АҚШ давлат котиби Майк Помпео Брюссель, Эр-Риёд, Ал-Қудс ва Амманга жўнайди. Давлат котиби янги лавозимидаги илк расмий сафари вақтида муҳим иттифоқдошлар ва ҳамкорлар билан учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда”, деб айтилган давлат департаменти расмий вакили Хезер Науэрт хабарида. 

Науэртнинг айтишича, Помпео Брюсселга 27 апрелда ташриф буюради ва у ерда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашади ва НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади. Бу йиғилиш давомида томонлар НАТО давлатлари раҳбарларининг июлдаги учрашувига тайёргарликни муҳокама қилишади.  

“Сўнгра Помпео Яқин Шарққа ташриф буюриб, Саудия Арабистони, Исроил ва Иордания етакчилари билан муҳим ҳудудий ва икки томонлама масалаларни муҳокама қилиш учун учрашади”, деб айтган Науэрт.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид