«АҚШ эплай олмайди». Эрон Корея ярим ороли бўйича баёнот берди
Эрон ТИВ расмий вакили Баҳром Қосимийнинг маълум қилишича, Теҳрон Корея ярим оролида кескинлик пасайганини маъқуллайди, бироқ КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги мулоқот бундан буён АҚШ иштирокисиз давом этиши керак, деб ҳисоблайди.
«Эрон Ислом республикасининг тажрибаси, айниқса унинг Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси бўйича яқиндаги тажрибаси шуни кўрсатадики, АҚШ маъмурияти – халқаро мажбуриятларни бажармаётган ишончсиз ўйинчи. Қўшма Штатлар мамлакатлар ўртасидаги вазифалар ҳамда келишувларни белгилаб олишда қандайдир ўрин тутишга ярамайди», - дея Қосимийнинг сўзларини келтирган Эрон ташқи сиёсат идораси сайти.
Бундан ташқари, Эрон ТИВ расмий вакили КХДР ва Жанубий Корея етакчилари Ким Чен Ин ҳамда Мун Чжэ Ин ўртасида бўлиб ўтган учрашувни масъулиятли ва керакли қадам, деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ разведкаси КХДР ядро полигони ёпилганига шубҳа қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:31
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди
18:21
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
15:57
АҚШда муваффақиятли ажратилган сиам эгизаклари биринчи туғилган кунини нишонлади
15:51