21:01 / 29.04.2018
62244

Туркия президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Пойтахт аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов меҳмонни кутиб олди. Президент матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди. 

Таъкидлаш жоизки, Эрдўған Ўзбекистонга бир неча кунлик  ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади, Олий Мажлисда чиқиш қилади ва икки мамлакатнинг етакчи банклари ҳамда компаниялари раҳбарларининг бизнес-форумида иштирок этади.

Туркия президентининг Тошкентга парвоз олдидан айтган сўзларига кўра, у 1 май куни кўҳна Бухорога бориб, Буюк Ипак йўли ўтган қадимий шаҳарни зиёрат қилади. 

"Бухорога ташриф катта аҳамиятга эга. Туркия Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотурудий номидаги ислом тадқиқотлари марказини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу масалани ўзбек ҳамкасбим билан муҳокама қилганмиз ва тегишли келишувга эришганмиз. Ташриф давомида барча масалалар ишлаб чиқилади. Айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистонга катта делегация йўл олмоқда", - деди президент.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ташриф икки мамлакат муносабатларига янгича нафас бағишлайди. 

Мавзу
Ўзбекистон - Туркия муносабатлари

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга борди

Барчаси
Top