Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик сармоядорлар ва ОАВ вакиллари учун Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилди
30 апрель куни Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва PR-маркази ташаббуси билан Туркия оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда сармоячилар учун Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.
Тақдимот давомида туркиялик меҳмонларга Ўзбекистон ва унинг туристик салоҳиятига доир кенг маълумотлар берилиб, турк тилидаги видеороликлар намойиш этилди, махсус журналлар тақдим этилди.

Туркиялик меҳмонларга Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидаги қадимий меъморчилик обидалари, Имом Ал-Бухорий, Ҳаким Ат-Термизий, Бахоуддин Нақшбанд, Абу Али ибн Сино ва Алишер Навоий каби алломалари ҳақида интерактив шаклда маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда жорий қилинган "Ҳалол" стандартига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шоҳрух Шорахметов Ўзбекистонда рейслар сонининг оширилаётгани, баъзи мамлакатларга визасиз режим йўлга қўйилгани, бошқаларига нисбатан эса виза режимининг соддалаштирилганини қайд этди. Шу ўринда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари бир муаммо юзага келганига эътибор қаратишди - меҳмонхоналар етишмовчилиги. Бу борада эса Туркия тажрибаси қўлланилиши маълум қилинди.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун эса тегишли қонунчиликка айрим ўзгартиришлар киритиш керак бўлиши қайд этилди. Туризмни ривожлантиришда Туркия тажрибасини ўрганиш учун туркиялик эксперт Содиқ Бадак билан шартнома тузилгани, айни дамда у Туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқаётгани, яқин ойларда у тақдим этилиши айтилди.
Туркия бош омбудсмени Шереф Малкоч тақдимотдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Биз Ўзбекистонни қардош ўлка сифатида биламиз. Мен Ўзбекистонга иккинчи марта келишим. Бу юртда тарихий алломалар ўтган, Ўзбекистон - Имом Ал-Бухорий, Бахоуддин Нақшбанд, Абу Али ибн Сино, Ҳаким Ат-Термизий, Ал-Беруний, Ал-Хоразмий ва Улуғбеклар мамлакати. Турк халқи уларни жуда яхши билади. Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг дўстлиги халқларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаши шубҳасиз".
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
10:15 / 17.06.2026