Жаҳон | 10:28 / 03.05.2018
4623
1 дақиқада ўқилади

Жанубий кореяликларнинг қанчаси КХДР ядросизланишига ишонаётгани айтилди

Фото: AP

Жанубий Корея аҳолисининг аксарияти КХДР тўла ядросизланишига ишонмоқда. Бундан RealMeter маҳаллий рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотлар дарак беряпти.

Унинг маълумотларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 71,4 фоизи КХДР ядро қуролидан бутунлай, ортга қайтариб бўлмас ва текширилувчи тарзда воз кечишга тайёр эканига ишонмоқда. Бу ўтган ҳафта Пханмунжомда икки давлат раҳбарлари ўзаро келишиб олганидек рўй бериши керак.

Жанубий Корея аҳолисининг 18,2 фоизи ядросизланишга ишонмаяпти. Яна 10,4 фоиз бир қарорга кела олмаган.

Сўров 2 май куни ўтказилди, тахминан 500 киши сўров бўйича жавобларни тўла тақдим этган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид