Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний: "Эрон Трампнинг ядровий битим бўйича ҳар қандай қарорига тайёр"
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ҳукумати АҚШ давлат раҳбари Дональд Трампнинг Эрон ядровий дастурига доир келишуви бўйича ҳар қандай қарорига тайёр эканини маълум қилди.
"Келгуси ҳафта бизнинг ҳаётимизга ҳеч қандай ўзгаришларни олиб келмайди. Трамп қандай қарор қабул қилишидан қатъи назар, бизнинг ўз режаларимиз бор ва биз бунга қаршилик қиламиз", - деди Руҳоний Себзевар шаҳри аҳолиси олдида чиқиш қилар экан. Press TV телеканали унинг ушбу баёноти билан бўлишди.
Эрон президенти "Агар АҚШ УҲҲР (Умумқамровли ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси)дан чиқадиган бўлса, тез орада бундан афсусланишини" таъкидлади.
Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Франция, Германия) 2015 йилнинг 14 июлида Эрон атом дастурини тартибга келтиришга доир тарихий келишувга эришишган эди: умумқамровли ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган, уларни бажариш эса Эронни БМТ ХК, АҚШ ва Евроиттифоқ томонидан киритилган иқтисодий ва молиявий санкциялардан халос қилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия, Германия ва Франция билан муҳокамалар якунига кўра 12 майдан кечиктирмай Американинг УҲҲРда қолиши ё қолмаслиги ҳақида эълон қилади.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026