22:25 / 07.05.2018
5837

Нима учун Nestle Starbucks'га 7,15 млрд доллар тўлайдиган бўлди? 

Фото: abnews.ru

Швейцариянинг Nestle озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Starbucks'га шу номли бренд остидаги маҳсулотни сотиш ҳуқуқи учун 7,15 миллиард доллар тўлайдиган бўлди. Bloomberg компанияларнинг қўшма баёнотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди

Nestle ва Starbucks альянс тузишга келишиб олишди, унинг доирасида Nestle ўзининг Nespresso ва Dolce Gusto қаҳва-капсулаларини сотишда Starbucks брендидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга, Starbucks компаниясининг 500 ходими Nestle'га ўтади.  Тайёр Starbucks маҳсулоти ва қаҳвахоналардаги сотувлар келишувга кирмайди. Томонлар битимни 2018 йилнинг охиригача ёпишни режалаштиришмоқда. 

Starbucks тушган пулларни акциялар ва дивидендларни тезлаштиришга йўналтиради, компания 2020 йилгача акциядорларга 20 миллиард долларни қайтаришни режалаштирмоқда. Nestle Starbucks бренди остидаги маҳсулот сотувлари ҳажмини 2 миллиард долларга баҳоламоқда ва битим 2019 йилдаёқ даромад ўсишига таъсир кўрсатишига умид қилмоқда. 

 

Top