Жаҳон | 01:02 / 09.05.2018
5778
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эронга қарши энг “юқори даражада” санкциялар киритилишига ваъда берди

Фото: REUTERS/Carlo Allegri

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ нафақат Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини, балки Теҳронга қарши бир қатор санкцияларни тиклаш жараёнини бошлашини маълум қилди. 

“Биз энг юқори даражада иқтисодий санкцияларга қайтамиз. Эронга унинг ядровий интилишларида ёрдам берадиган исталган давлат ҳам АҚШ санкцияларига учрайди. Америка ядровий шантаж асири бўлмайди”, деб айтган Трамп.

Аввалроқ Трамп АҚШ Эрон билан ядровий келишувдан чиққанини эълон қилганди. Трампнинг таъкидлашича, Эрон ядровий келишувга қарамай, гўёки уранни бойитиш ва ядровий қурол яратиш билан шуғулланмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид