Жаҳон | 09:42 / 10.05.2018
26470
1 дақиқада ўқилади

«Бошқа тегишмади». Путиннинг тансоқчилари итариб ташлаган фахрий ҳодисага изоҳ берди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Россия президенти Владимир Путиннинг тансоқчилари итариб ташлаган уруш қатнашчиси Дмитрий Сиркашев RT телеканалига РФ етакчиси хавфсизлик хизмати ҳақида гапириб берди.

«Мен кетаётган эдим, президент мени танийди: биз бунга қадар у билан учрашганмиз. У мени ўзига чақирди... Тансоқчилар мени итариб ташлашга уринишди, бироқ президент ушлаб қолди – мен унинг ёнига яқинлашдим, тансоқчилар менга бошқа тегишмади. Улар президент мени яхши билиши ва мен президент билан таниш эканимни сезишди», - дея айтиб ўтган генерал-майор Сиркашев.

Ветераннинг қўшимча қилишича, улар ҳодиса юз берганидан сўнг Номаълум аскар қабрига боришган ва гулчамбарлар қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳарбий парад вақтида рўй берган ҳодисага изоҳ берганди, ўшанда қўриқлаш хизмати ходимлари давлат раҳбари Владимир Путинга яқинлашмоқчи бўлган фахрийни силтаб ташлашди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид