Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда энди фақат касалланган дарахтлар кесилишига рухсат берилади. Шаҳардаги дарахтларнинг 60 фоизи касалланган
Тошкент шаҳри ҳокимиятида ўсимликлар дунёсига бебошлик ва хўжасизларча муносабатда бўлишга барҳам бериш мақсадида турли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда бирор ҳудуддаги дарахтни кесиш учун туман ҳокимининг қарори лозимлиги ва у қарор ҳам «Ўзбиоинспекция» хулосасига асосланган бўлиши кераклиги қатъий белгиланди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот тизимида дарахт кесиш учун бериладиган рухсатномаларни эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилиши маълум қилинди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизматида маълум қилинишича, бугунги кунда пойтахтда 10 миллион тупдан ортиқ дарахт бор ва уларнинг 0,5 фоизигагина кимёвий ишлов берилган.
«Ўсимликларни йилда 4 маротаба, ҳар фаслга мослаб парвариш муҳим ҳисобланади. Йиғилишда бу борадаги камчиликларни бартараф этиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилди. Бунинг учун шаҳар ободонлаштириш бошқармаси тизимида дарахтларни кимёвий ҳимоялаш тизимини ташкил этиш ҳамда уни малакали мутахассислар билан таъминлаш лозимлиги қайд этилди.
Соҳа ходимларининг маълум қилишича, шаҳардаги дарахтларнинг қарийб 60 фоизи турли касалликларга чалинган. Уларнинг ҳолатига зараркунанда ҳашоратлар айниқса салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли уларнинг зарарланганлик даражасини аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Касалланган дарахтларни махсус белгилар билан ажратиш, парваришлаш ва ҳолатини яхшилашнинг имкони қолмаганидагина кесишга рухсат берилиши қайд этилди», дейилган хабарда.
Шунингдек, шаҳар кўчаларида тиркамаларга ортилган, юк машинаси ёки автобусларда ҳам ўтин ташилиши кузатилиши қайд этилган. Бу борадаги ҳолатни тартибга солиш ҳам йиғилишда кўриб чиқилган. Унга кўра, ИИВ ППХ, «Ўзбиоинспекция» ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва шу аснода дарахтлар кесилишини назорат қилиб бориш ҳам муҳим экани белгиланди.
Бироз аввалроқ Тошкент шаҳрининг Гулобод даҳасида «Обод маҳалла» бўйича ишлар доирасида кўп қаватли уйлар атрофидаги бир неча ўн йиллик мевали дарахтлар кесиб кетилгани маълум бўлган, бу аҳолининг норозилигини келтириб чиқарганди.
Кўп ўтмасдан, Тошкент шаҳри ҳокими дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланишига уч кун ичида барҳам берилишини, айбдорларга чоралар кўрилишини ваъда қилди.
Мавзуга оид
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
12:23 / 09.04.2026
Янгийўлда 121 та дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
19:13 / 29.03.2026