Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда «Новичок» ишлаб чиқарилган ИТИ директори ишдан бўшатилди
Чехия Мудофаа вазирлиги раҳбари Карла Шлехтова Брно шаҳридаги ҳарбий илмий-тадқиқот институти (ИТИ) директори Богуслав Шафаржани ишдан бўшатди. Айнан шу институтда Буюк Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда қўлланилган газ тури ишлаб чиқарилган ҳамда синовдан ўтказилган. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, Шафаржа давлат корхонаси тўғрисидаги қонунга мувофиқ лавозимидан озод этилган. Унга «узоқ йиллик меҳнати» учун миннатдорлик ҳам изҳор этишган.
Шу билан бирга, собиқ директор илмий-тадқиқот институти ходими бўлиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда «Новичок» моддаси яратувчиларидан бирини машина уриб кетгани хабар қилинганди.