Жаҳон | 01:51 / 15.05.2018
8067
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху  Исроил армиясининг Ғазодаги ҳаракатларини оқлади

Фото: Baz Ratner/Pool Photo via AP

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху твиттерда Ғазо секторида фаластинликлар намойишларини тарқатиш давлат чегарасини ҳимоялаш бўйича чора ҳисобланишини айтди.
 
“Ҳар бир давлат чегараларини ҳимоя қилишга мажбур. ХАМАС террорчилик ташкилоти Исроилни йўқ қилмоқчилигини ва чегарадаги девордан ўтиш учун минглаб одамларни ўлдирмоқчилигини айтади. Биз суверенитетимиз ва фуқароларимизни ҳимоя қилиш учун қатъий ҳаракат қилишни давом эттирамиз”, деб ёзган Исроил бош вазири. 

Исроил ташкил топганининг 70 йиллиги ва бу юбилейга бағишлаб АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши сабабли Ғазода норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Исроиллик аскарлар намойишчиларни ўққа тутмоқда. Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 52 кишини ташкил қилмоқда. Яна 2,4 мингдан кўпроқ одам жароҳат олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид