Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: баъзи давлатларнинг Сурияда бўлиши ноқонуний
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, хорижий қуролли кучлар вакилларининг бир қисми Сурия ҳудудини тарк этиши керак, сабаби сиёсий жараён бошланганидан сўнг у ерда қолиш учун асос йўқдир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
Песковнинг сўзларига кўра, хорижий давлатлар қуролли кучларининг баъзи вакиллари Сурияда «халқаро ҳуқуқ режими нуқтаи назаридан де-факто ноқонуний тарзда» бўлиб турибди. Унинг таъкидлашича, Россия томони мамлакат ҳудудида унинг раҳбарияти илтимоси билан қолмоқда ва бунинг учун барча қонуний асосларга эга.
«Бироқ, барча мамлакатлар ҳам Сурияда қолиш учун юридик жиҳатдан ҳуқуққа эга эмас», - дея маълум қилган Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядаги кимёвий ҳужумларга Россия айбдор билдирганди.