19:23 / 21.05.2018
10308

Прокуратура томонидан 4 ойда нечта жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилди?

Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни амалга оширишда қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Жумладан, 2018 йилнинг 4 ойида прокуратура органлари томонидан 1867 (2445)та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган бўлиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 578тага (23,7%) камайган. Шундан 2337 (3463) нафар шахсга нисбатан 1518 (2197)та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 679тага (31%) камайган.

Шу даврда 315 (249)та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 222 (152)таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-банди (иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган), 86 (90)таси шу модданинг 1-қисми 2-бандига (айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган) асосан тўхтатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,7 (11,3) фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида 349 (248)та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 163 (145)таси ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар), 186 (103)таси 84-моддасига (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 18,6 (10,1) фоизини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура 51 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берганди.

Top