Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия транспорт вазири парвоздан олдин қўнғироқ амалга оширгани учун истеъфога чиқди
Фил Твайфорд Фото: Newshub
Янги Зеландия транспорт вазири Фил Твайфорд самолёт бортида қўнғироқ амалга оширганидан кейин истеъфога чиқиш учун ариза берди.
Твайфорднинг сўзларига кўра, у самолёт ички йўналишдаги парвозга тайёрланаётганида қўнғироқни амалга оширган. Вазир ўз аппарати ходимига қўнғироқ қилгани ва ўша дамда бу унга муҳим суҳбатдек туюлганини қўшимча қилди.
"Мен тақиқланган жойда қўнғироқни амалга оширганимни яхши тушуниб турибман. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, айниқса мен, транспорт вазири сифатида бундай қилмаслигим керак эди. Чин дилдан узр сўрайман", - дейди Янги Зеландия транспорт вазири Фил Твайфорд.
Твайфорднинг қўшимча қилишича, бош вазир Жасинда Ардрен унинг истеъфога доир аризасини қабул қилмаган. Бош вазир унинг мажбуриятларини фуқаролик авиацияси бўйича ўринбосарига топширган. Ардрен тергов вақтида Твайфордни фуқаролик авиацияси бошқарувидан четлаштириш керак, дея қарор қилган. Манбага кўра, вазир ўз вазифаларидан вақтинчалик четлатилдими ёки йўқ - ҳозирча номаълум.
"Мен вазирларимиздан қонунларга риоя қилишларини кутаман. Фил транспорт вазири сифатида фуқаролик авиациясида белгинланган барча қоидаларга риоя қилиши керак", - дейди Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардрен.
Мамлакат фуқаролик авиацияси қоидаларига кўра, йўловчилар электромагнит тўлқинларни етказувчи портатив электрон қурилмалардан фойдаланишлари тақиқланади. Қоидани бузганлик учун жазо 500 дан 2,5 минг долларгачани ташкил қилади.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026
Honda ўзининг биринчи хусусий самолётини тақдим қилди: у мустақил равишда қўна олади
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
08:22 / 20.02.2026