Жаҳон | 15:30 / 24.05.2018
13022
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россиядан яна қирувчилар сотиб олади

Фото: Антон Балашов/РИА «Новости»

Қозоғистон Россиядан Су-30СМ кўп нишонли қирувчиларнинг навбатдаги партиясини сотиб олади. Бу ҳақда «Корпорация «Иркут» расмий сайти хабар бермоқда.

Тегишли шартномани имзолаш маросими Остонада бўлиб ўтаётган «KADEX-2018» Халқаро қурол-яроғ ва ҳарбий-техник мулклар кўргазмаси давомида ўтказилди.

Су-30СМ кўп нишонли қирувчиларнинг янги партиясини етказиб бериш бўйича шартнома «Казспецэкспорт» ва «Корпорация «Иркут» ўртасида имзоланган.

Шартнома доирасида «Корпорация «Иркут» Қозоғистонга Су-30СМ самолётлари партиясини етказиб беради. Шартномани бажариш 2020 йилда якунланади. Қирувчилар 2015 йилдан буён Қозоғистон ҳаво мудофааси кучларида бўлган шу каби жанговар машина паркини тўлдиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид