Жамият | 15:30 / 25.05.2018
31920
2 дақиқада ўқилади

Келин ўз қайнонасининг қотилига айланди

Иллюстратив фото/iStock

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида айбланувчи Г.Қаюмовага нисбатан ҳукм ўқилди. Суд Ф.Абдураимов раислигида ўтказилди.

Вазиятга тўхталадиган бўлсак, судланувчи Г.Қаюмова қасддан одам ўлдириш жиноятини қуйидаги ҳолатда қасддан содир этганлиги аниқланди. Жумладан, у 2017 йил 27 октябрь куни соат 18:00ларда ўзи яшаб келаётган Фарғона тумани, “Ёрдон” МФЙ, Арчазор кўчаси, 37-уйда қайнонаси Н.Эргашева билан ўз фарзандлари тарбияси масаласида ўзаро оғзаки жанжаллашиб кетган. Шунда Г.Қаюмова икки фарзандини олиб ўз хонасига кетмоқчи бўлган вақтида, Н.Эргашева жанжални давом эттириб, унга ташланиб, қўли ва ўқлов билан юзи ҳамда бошига уриб, бир-бирларини уришиб, ховлига чиқиб, иккаласи ҳам ерга йиқилиб тушган. Шунда Г.Қаюмованинг жахли чиқиб, Н.Эргашевани қасддан ўлдириш мақсадида ўша ердаги тош билан унинг ҳаёти учун муҳим бўлган бош қисмига бир неча марта уриб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказиб, уни қасддан ўлдирган. Жиноятни содир этилишида ўзаро яна ички оилавий низолар борлиги тергов жараёнида аниқланган.

Суд Қаюмова Гулираъно Абдуқодир қизига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 97-моддасининг 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Мавзуга оид