Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уммоннинг Ўзбекистонда 6 йил ишлаган элчиси ўз миссиясини якунламоқда
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Уммон Султонлигининг мамлакатдаги ўз миссиясини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лаватини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида қўшма кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон-Уммон муносабатларининг барқарор ва илдам тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг Маскат шаҳридаги элчихонаси фаолиятининг бошланиши икки томонлама ҳамкорлик тарихида янги саҳифа очади.
Вазир самарали фаолияти ҳамда мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси учун элчига миннатдорлик билдирди ва янги тайинланадиган мансабларда муваффақиятлар тилади.
Мазкур лавозимда деярли 6 йил ишлаган элчи ўз навбатида Ўзбекистон ҳукумати ва ТИВга Уммон дипломатик миссияси раҳбари вазифаларини бажаришда кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
09:02 / 07.02.2026
Уммон: АҚШ ва Эрон ўртасидаги “ядровий” музокараларнинг биринчи босқичи якунланди
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
14:03 / 25.12.2025