Жаҳон | 14:34 / 26.05.2018
8462
1 дақиқада ўқилади

Угандада мудҳиш ЙТҲ, 19 киши ҳалок бўлди

Фото: xinhuanet.com

Уганда ғарбида йўловчи автобусининг трактор ва автоцистерна билан тўқнашуви оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Синьхуа агентлиги хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Кирьяндонго туманида шанба, 26 майга ўтар тунда рўй берган.

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар ёш бола ва 16 нафар ёши катта инсон бор. Шунингдек, хабар қилинишича, бир неча киши жароҳат олди, уларнинг сонига ойдинлик киритилмаган.

Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда воқеа жойида қутқарувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ишлашмоқда.

Фото: Twitter / Uganda Professional Drivers Network‏
Фото: Twitter / Uganda Professional Drivers Network‏
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид