Жаҳон | 20:42 / 29.05.2018
4525
1 дақиқада ўқилади

Саудия қироли яманликларга Умра сафарини адо этишга рухсат берди

Саудия Арабистони Яман фуқароларига Умра қилиш мақсадида мамлакат ҳудудига киришга рухсат берди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.

Яманнинг фондлар фаолияти бўйича вазири Аҳмад Атия Умра сафарига тақиқлов Саудия ҳукумати томонидан уч йил аввал киритилгани, бунга Ямандаги қуролли можаро сабаб бўлганини ёдга солди. 

Унинг сўзларига кўра, Яман аҳолисининг Ислом муқаддас даргоҳларини зиёрат қилишига шахсан Саудия Арабистони қироли томонидан рухсат берилган.

Таъкидлаш жоизки, Яманда 2014 йилдан буён қуролланган можаро давом этиб келмоқда. Унда бир томондан шиаларнинг "Ансоруллоҳ" ҳаракати аъзолари ва Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари иштирок этаётган бўлса, бошқа томондан - президент Абдураббу Мансур Хадийга хизмат қилувчи ҳукумат қўшини қатнашмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид