Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙҲХБ синовдан ўтказаётган body camera нималарда ёрдам беради?
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ body camera, яъни йўл-патруль хизмати ходимлари учун мўлжалланган ҳолатни қайд этиб борувчи видео камераларни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу видео камера ходимнинг кунлик иш фаолияти, ҳайдовчилар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради. Камералар ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади. ЙПХ ходимининг камера ёзувини тўхтатиб қўя олмаслиги, қайд этилган тасвирни ўчира олмаслиги тизимда коррупциянинг олдини олишга, вазиятларни ҳаққоний ўрганиш ва адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради.
Ушбу замонавий ускуна синовдан ўтган тақдирда, улардан соҳада кенг фойдаланиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ЙПХ машиналарида янги турдаги видео қайд этиш мосламаси синовдан ўтказилаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026