Россия НАТО билан муносабатлар ҳақида: танго учун икки киши керак
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг «Известия» газетасига берган интервьюсида маълум қилишича, Россия томони НАТО билан мулоқотга тайёр.
«Тангога икки киши керак. Биз ҳеч нарсани узиб ташламадик, мулоқотга тайёрмиз. Бироқ, НАТО бизнинг миллий манфаатларимизга зарар етказаётган жойларда, биз бу манфаатларни реал вазият қандай талаб қилса, шундай ҳимоя этамиз», - деди Грушко.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Шимолий Атлантика альянси «ўзини янги дунёда топа олмади». Грушконинг фикрича, Яқин Шарқдаги вазиятдан шундай хулоса чиқариш мумкин, у ерда НАТО вазиятга ечим топа олмаяпти. Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Россия-НАТО муносабатлари ривожига альянс эски муаммолари халақит бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша президенти Россия НАТО учун энг жиддий таҳдидлиги маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:05 / 05.10.2024
Швеция ўз ҳарбийларини Латвияга юборади
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
20:20 / 05.10.2024
НАТО яна 49 та янги жанговар бригада тузишни режалаштираётгани маълум бўлди
08:30 / 05.10.2024