Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда озиқ-овқат маҳсулотлари қадоғида туз, ёғ, шакар миқдори белгилана бошлашди
1 июнь куни "Роспотребнадзор" ташаббуси билан йўлга қўйилган озиқ-овқат маҳсулотларини ихтиёрий маркировкалаш лойиҳасига старт берилди. Мазкур лойиҳанинг биринчи иштирокчиси "Юнилевер Русь" МЧЖ (Unilever халқаро концернининг Россиядаги бўлими) бўлди - компания ўз музқаймоқлари қадоқларида махсус белгиларни акс эттира бошлади.
Махсус белгилар озиқ-овқат маҳсулотининг 100 граммидаги трансёғлар, шунингдек ёғлар (шу жумладан тўйинган ёғ кислоталари), тузлар ва шакар миқдори ҳақида маълумот беради. Масалан, Ekzo музқаймоғида ёғлар ва туз кам бўлиб, шакар миқдори ўртача экани маълум бўлди.
Агар маҳсулотда қайсидир модданинг миқдори юқори бўлса, истеъмолчи уни қанча миқдорда истеъмол қилиш ҳақида ўйлаши керак, дея изоҳ беради Unilever'нинг бизнесни барқарор ривожлантириш ва корпоратив муносабатлар бўйича вице-президенти Ирина Бахтина.
"Махсус белгилар маҳсулотларни фойдали ва фойдасизга ажратмайди, дейди "Роспотребнадзор" вакили. - У фақат истеъмолчини нимани истеъмол қилаётганидан хабардор қилади. Керакли маълумотни олган истеъмолчи шунга қараб соғлом рационни режалаштириши мумкин".
"Роспотребнадзор" маълумотларига кўра, россияликлар ёғ, туз ва шакарни меъёрдан юқори даражада истеъмол қилишар экан. 2016 йилда ҳукумат 2030 йилга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ошириш стратегиясини тасдиқлади. У шу жумладан соғлом овқатланиш тамойиллари тарғиботини ҳам кўзда тутади.
Мавзуга оид
21:15
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55