Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туристик йиғим тартиби соддалаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори билан хориж фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслардан туристик (меҳмонхона) йиғимларини ундириш тартибини соддалаштириш ва аниқлик киритишга доир ўзгартиш киритилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан киритилган ўзгартишлар қуйидагиларни кўзда тутади:
Энди жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари (16 ёшгача бўлган болалардан ташқари) томонидан Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.

Шунингдек палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти (туризм операторлари) субъектлари томонидан яшовчилардан ҳам ундирилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга 30 кунгача келадиган хориж фуқароларини қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларда яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан ҳам туристик йиғимлар тўланади.
Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хориж фуқаролари туристик йиғимни мустақил тўлашади.
Бунга қадар туристик йиғимлар хорижий фуқароларнинг жойлашув воситасида яшаган ҳар куни учун ундирилар эди, яъни чет эл фуқароларининг мустақил саёҳати кўзда тутилмаганди.
Мазкур ўзгаришлар туристик (меҳмонхона) йиғим тизимини тартибга келтириш билан бирга мамлакат бўйлаб мустақил ҳаракатланувчи хорижий сайёҳларга қулайлик яратади ва салоҳиятли туристларни жалб қилади.
Мавзуга оид
12:50 / 26.01.2026
2025 йилда Гуржистонга борган ўзбекистонликлар сони кескин ошган
16:30 / 23.01.2026
Президент Ҳастимом маҳалласидаги туристик объектларда бўлди
16:35 / 22.01.2026
Топ-10 йўналиш: 2025 йилда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга борди?
15:20 / 21.01.2026