Жаҳон | 11:09 / 02.06.2018
3705
1 дақиқада ўқилади

АҚШ КХДР билан Жанубий Кореядаги қўшинларни муҳокама қилмайди

Фото: REUTERS

АҚШ Шимолий Корея вакиллари билан Сингапурда 12 июнь куни бўлиб ўтадиган саммитда, Жанубий Кореядаги америкалик қўшинлар сонини камайтириш масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис хабар берган.

«Жанубий Кореяда америкалик ҳарбийларнинг борлигига доир исталган муҳокамалар - бу Корея Республикаси томонидан таклиф этилишга доир масала, холос. Бу фақат АҚШ ва Корея Республикаси ўртасида муҳокама қилинади. Улар бир қисм эмас ҳамда Шимолий Корея билан музокараларга умуман алоқадорлиги йўқ. Бу КХДР билан муҳокама этилмайди», - дея айтиб ўтди Мэттис.

Унинг сўзларига кўра, агарда дипломатлар Шимолий Корея томонидан келувчи хатарларга ечим топа олишса, унда Америка қўшинларининг борлиги ҳақидаги масала Вашингтон ва Сеул учун янги кун тартибга айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагоннинг АҚШ - КХДР музокараларидаги ўрни айтилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид