Жаҳон | 08:41 / 04.06.2018
16175
1 дақиқада ўқилади

БАА ва Саудия Арабистони АҚШдан ҳарбий ёрдам сўради - ОАВ

Фото: AFP

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия Арабистони АҚШга Ямандаги Ходайда портини ҳусийларнинг «Ансар Аллоҳ» гуруҳидан озод этиш бўйича тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам тақдим этиш борасида мурожаат йўллади. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбага асосан хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Абу-Даби ва Ар-Риёд бу порт шаҳри таъминоти Яманда истиқомат қилувчи 29 млн инсоннинг ҳаётига бевосита боғлиқ эканини айтмоқда. Уларнинг фикрича, АҚШнинг тўғридан-тўғри қўллаб-қувватловисиз улар Ходайдани озод қилиш бўйича амалиётни ўтказа олмайди.

Таъкидланишича, АҚШ президенти маъмурияти якуний қарорни ҳали қабул қилмади, сабаби шаҳарга яқин ердаги жанговар ҳаракатлар назоратдан чиқиб кетиши мумкин эканидан хавфсирамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Қатарга қарши ҳарбий амалиёт ўтказиши мумкин экани хабар қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид