Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ТИВ раҳбари бўлган самолёт 14 дақиқа авиадиспетчерлар билан боғлана олмади
Бортида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж бўлган ҳарбий-ҳаво самолёти 14 дақиқага авиадиспетчер хизматлари билан алоқани йўқотди, дейилади мамлакат аэропортлар бошқармаси хабарида.
Манбага кўра, шанба куни Свараж БРИКС мамлакатлари (Россия, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Африка) ташқи сиёсий идораларининг Претория пойтахтида бўлиб ўтадиган учрашувида иштирок этиш учун ЖАРга йўл олаётган бўлган. Йўлда унинг самолёти Маврикияда тўхташи керак бўлган, бироқ самолёт бу орол мамлакатнинг ҳаво кенглигига чиққанидан сўнг экипаж деярли 14 дақиқа давомида диспетчерлар билан алоқа ўрната олмаган.
Қуруқлик хизматлари ҳаво кемаси ва ундаги йўловчилар ҳаёти хавф остида бўлган вазиятларда қўлланадиган INCERFA коди фаоллаштирилганидан кейингина самолётда алоқа тикланди ва у муваффақиятли қўнишни амалга оширди.
"Диспетчерлар самолётнинг охирги марта алоқага чиққан вақтидан 30 дақиқа кутиб ўтирмай, INCERFA кодини фаоллаштиришди. Эҳтимол, бу самолёт бортида мансабдор шахс бўлгани билан боғлиқдир", - дейилади идорада.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026