Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Марказий Осиё халқаро экологик форумига старт берилди
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлимнинг ўзгариши, сув ресурсларининг танқислиги каби муаммолар Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши йўлида тўсиқ бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган халқаро форум очилишида шундай баёнот берди.
“Умумий уйимиз - Марказий Осиёнинг келажаги минтақадаги ҳар бир давлатнинг фаровон турмуш тарзи билан узвий боғлиқдир. Шу боис ҳар бир мамлакатнинг муваффақият ва ютуқларини биз умумий ғалабамиз сифатида, юзага келадиган қийинчиликларни эса – уларнинг ечимини топиш учун кучларни бирлаштиришга ишора сифатида қабул қиламиз. Бунда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан ишончли ҳамкорликка йўналади”, - деди Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов.
У шунингдек Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саъй-ҳаракати шарофати билан минтақавий ҳамкорликка асосланган янги сиёсий муҳит шаклланаётганини таъкидлади.
“Барчамиз тобора трансчегаравий характерга эга бўлиб бораётган, бутун Марказий Осиё давлатларига тааллуқли бўлган экологик хавфларга дуч келмоқдамиз. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлимнинг ўзгариши, сув ресурсларининг танқислиги, чўллашув жараёнларининг фаоллашуви, қурғоқчиликнинг тезлашуви минтақанинг барқарор ривожланиши йўлида тўсиқ бўлмоқда. Марказий Осиё доим сув ресурсларига эҳтиёж сезган, ҳозирги глобал исиш шарт-шароитларида сув истеъмолининг ўсиши натижасида бу муаммо фақат чуқурлашмоқда”, - деди у ва мазкур форумда ушбу муаммоларни кўриб чиқиб, уларни бартараф этишга доир қарорлар ишлаб чиқилишига умид билдирди.
Мавзуга оид
19:32 / 28.04.2026
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
15:28 / 25.04.2026
Компенсация талаби, ҳаво ифлослиги ва эриётган музликлар. МО етакчилари эко-саммитда нималарни гапирди?
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
11:44 / 23.04.2026