Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелидаги «ёғоч уйлар» бўйича инвесторларга таклиф берилади
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «ёғоч уйлар» деб аталувчи жойда инвесторларга янги турар-жой мажмуасини қуриш таклиф этилади. Бу ҳақда бугун туман ҳокими Нозим Ҳусанов маълум қилди.
Ўтган йили расмийлар вақтинчалик ёғоч уйларда яшовчиларни кўчиришни бошлади. Улар 1966 йилдаги зилзиладан кейин Тошкентни тиклаш учун келган қурувчиларга мўлжалланган бўлган. Ҳокимнинг сўзларига кўра, 408та икки қаватли биноларни таъмирлашдан ҳеч қандай маъно йўқ. Жорий йилда янги турар-жой мажмуасини қуриш учун майдонни кенг миқёсда тозалаш режалаштирилмоқда.
«Бу туман орқали метро линияси ўтади. Қандайдир таъмирлаш ишларини бажариш мантиқсиз. Бинолар 1968 йилда қурилган, шунинг учун биз концепцияни ишлаб чиқяпмиз. Биз участкаларни лотларга ажратамиз ва уларни инвесторларга таклиф қиламиз. Маҳаллий аҳоли сонидан келиб чиқиш керак, бу уларни янги уй-жойга кўчириш учун керак», - дейди Ҳусанов.
Озод бўладиган участкаларда инвестор ҳали тугалланмаган концепция бўйича бошқа юқори қаватли биноларни қура олади. «Инвесторларга талаб бўлади, ижтимоий объектлар ҳам бўлиши керак: болалар боғчалари, мактаблар, спорт иншоотлари», - дейди ҳоким.
«Биз сармоядорлар учун тендер эълон қиламиз. Улар бизга тижорат таклифларини бериши мумкин. Масалан, аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантириш, янги иш жойларини яратиш мумкин. Бундай инвесторларнинг афзалликлари бўлади. Биз ҳали ҳисоб-китобларни амалга оширишимиз керак, қанча уйларни қуришимиз кераклиги кўриб чиқиш лозим ҳамда инвесторлар учун аниқ таклифлар берилади. Буни шу йил бошлаймиз, энди чўзиб ўтириш керак эмас», - дея қўшимча қилди Ҳусанов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳоким Сергели автомобиль бозорини шаҳардан ташқарига кўчиришга қарши экани хабар қилинганди.