Жамият | 14:46 / 06.06.2018
10730
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида мастлик одам ўлимига сабаб бўлди

Иллюстратив фото

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида одам ўлимига сабабчи бўлган оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Тергов бошқармаси KUN.UZ’га маълум қилди. 

Унга биноан 2018 йил 05 июнь куни соат 10-00ларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман ИИБ Навбатчилик қисмига одам ўлимига сабабчи бўлган оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилгани ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, шу куни тунги соат 00-10ларда Қуйичирчиқ тумани, “Мингўрик” МФЙ, Оққўрғон кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Г.Х. таниши А.А. билан спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатдаги А.А.дан уйига кетишини сўраган. Аммо А.А. уйига кетмаганлиги сабабли, Г.Х. унга шу ердаги кўк-оқ рангли елим сопли ошхона пичоғи билан ўнг сон ички қисмига бир маротаба санчиб-кесилган жароҳат етказган. Бунинг оқибатида А.А. бир қанча вақт ўтиб ҳодиса жойида вафот этган.

Суд оид тиббий экспертизасининг 05.06.2018 йилдаги дастлабки маълумотномасида А.А.нинг ўлими сон қисмида санчилган-кесилган жароҳатда қон томири шикасти оқибатида ўткир қон йўқотишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид