18:21 / 08.06.2018
16916

Януковични тириклайин ёқиб юборишмоқчи бўлишган - ОАВ

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев

Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган Владимир Павленко сўзларига кўра, 2014 йилда радикаллар сиёсатчини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.

Павленконинг сўзларига кўра, гап Харьковдан бўлган радикаллар ҳақида боряпти, улар Януковични Минтақалар партияси қурултойи муносабати билан Харьковга ташрифи вақтида ёқиб юбормоқчи бўлган. Қотилликни тайёрлаш ишларига «Озодлик» миллий партияси вакилларидан икки гуруҳи, шунингдек, уларнинг тарафдорлари жалб этилган.

«Агарда биринчи гуруҳнинг суиқасди муваффақиятсиз чиқса, унда президентни ўқотар қуролдан ўлдириш режалаштирилганди. Бунда президент чиққанида, унинг қўриқлаш хизмати иккинчи гуруҳ томонидан ўққа тутилиши ҳамда президентнинг ўзи отилиши, ёки унинг кортежига Молотов коктейллари билан ҳужум қилиб, тириклайин ёқиб юбориш борасида режалар бўлган», - дея маълум қилди Павленко.

Унинг қўшимча қилишича, бу ҳақдаги маълумот олинганидан сўнг Януковичнинг шаҳарга ташрифи бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия кемаси ҳарбий-транспорт самолёти билан тутиб олинганини маълум қилганди. 

Top