Апрел ойи ўрталаридан бошлаб Украина Туапсе бўйлаб бир неча бор зарба берди. Бу зарбаларнинг асосий нишони маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда у билан битта комплексни ташкил этувчи денгиз терминали бўлди.
Натижада Туапседа экологик фалокат юзага келган – нефт объектларидаги ёнғинлар ҳамда нефт маҳсулотлари Туапсе дарёсига ва Қора денгизга тўкилиши туфайли. Украина дронларининг 1 май кунги сўнгги ҳужуми оқибатида чиққан ёнғинни ҳам ўчиришга қарийб икки кун вақт кетди. Шу билан бир вақтда, шаҳарда денгизни нефт маҳсулотларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Туапсе шаҳри маъмурияти раҳбари Сергей Бойко пляж 1 июнга қадар тозаланишини ва шаҳар курор мавсумига тайёр бўлишини ваъда қилмоқда.

Борис Морозов / РИА Новости / Sputnik / Profimedia

Борис Морозов / РИА Новости / Sputnik / Profimedia

Борис Морозов / РИА Новости / Sputnik / Profimedia

«Берег»

«Берег»

Борис Морозов / РИА Новости / Sputnik / Scanpix / LETA























