МРБ собиқ агенти Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбдор деб топилди

Фото: Heavy.com
АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Кевин Мэллори суд маслаҳатчилари томонидан Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбдор, деб топилди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги сайтида хабар қилинади.
61 ёшли Мэллори 2017 йилнинг ёзида Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбланди. Хабар қилинишича, у март ва апрелда Шанхайга икки марта ташриф буюриб, Хитой разведкасига ишлаган Майкл Янг билан учрашган.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Мэллори Хитой томони вакилига тўртта ҳужжат берган. Улардан бирига «фавқулодда махфий» мақоми берилган бўлган. Яна икки ҳужжат «махфий» мақомига эга бўлгани айтилмоқда. Айблов томонининг фикрича, у ҳукуматнинг яна тўртта ҳужжатини топширмоқчи бўлган.
Жазо муддати борасидаги якуний қарор судья томонидан қабул қилинади. Мэллори умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг янги қуролга алоқадор махфий маълумотлари ўғирлангани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

08:41
Хитой ўзининг ядровий арсеналини ҳаммадан тезроқ кучайтирмоқда

12:40 / 12.06.2025
Трамп: АҚШ Хитой билан нодир металлар бўйича шартнома тузди

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

22:36 / 10.06.2025