Жаҳон | 01:29 / 09.06.2018
13896
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Хитой ядровий соҳада ҳамкорликка доир рекорд даражадаги келишувлар пакетини имзолади

8 июнь куни Пекинда Россия ва Хитой ўртасида яқин ўн йиллик учун атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берувчи стратегик ҳужжатлар пакети имзоланди. Тантанали имзолаш маросими Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин ўртасидаги учрашув доирасида бўлиб ўтди.

Фото: Метцель Михаил / ТАСС

"Росатом" корпорацияси алоқалар департаментининг маълум қилишича, мазкур келишувлар пакети Россия-Хитой ядровий соҳа ҳамкорлиги тарихидаги энг йириги ҳисобланади. Пакетнинг ўзига хослиги шундаки, у жаҳон атом соҳасида муқобили бўлмаган бирйўла бир неча юқори технологик лойиҳаларга доир ҳамкорликни кўзда тутади.

Ҳужжатларнинг имзоланиши Россия ва Хитой ҳамкорлик лойиҳаларининг кенг кўламли дастурига старт беради. Булар:

  • "Тяньвань" АЭС майдонида янги блокларни қуриш;
  • Хитойдаги янги майдонда Россия дизайнидаги серияли АЭС қурилиши;
  • Хитойда тезкор нейтронлардаги намойиш реакторини (CFR600) қуришга доир ҳамкорлик;
  • Россия радионуклид иссиқлик блоклари партиясини етказиб бериш.
    Фото:Алексей Лихачёв-Россиянинг “Росатом” корпорацияси бош директори

"Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв бу борада шундай дейди: "Бугунги кунда Россия ва Хитой жаҳон атом энергетикаси етакчилари ҳисобланади. Имзоланган келишувлар хитойлик дўстларимиз билан ҳамкорлик муносабатларининг яққол тасдиғи бўлиб хизмат қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, узоқ муддатли ҳамкорлик давомида биз ўзаро юқори даражадаги ишончли алоқаларни йўлга қўйишга муваффақ бўлдик".

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид