Жаҳон | 10:42 / 12.06.2018
9213
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг маслаҳатчисида G7’дан сўнг юрак хуружи рўй берди

Фото: Getty Images

Оқ уйнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кудлоу юрак хуружи туфайли шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувдан аввал твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Трампнинг сўзларига кўра, маслаҳатчи Уолтер Рид номидаги ҳарбий-тиббий марказда қолмоқда.

«Савдо ва иқтисодиёт масалалари бўйича жуда катта ишни амалга оширган Ларри Кадлоу ҳозиргина юрак хуружини бошидан ўтказди», - дея ёзди Трамп.

Кудлоу Канада бош вазири Жастин Трюдонинг АҚШ томонидан пўлат ва алюминий импортига жорий этилган божлари ҳақидаги сўзларини «орқадан пичоқ уриш», деб атаганди. Кудлоунинг сўзларига кўра, Канадада сут ва бошқа маҳсулотларга «жуда катта божлар» бор, улар 290 ёки 295 фоизга тенгдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдони яна кескин танқид остига олганди.

Мавзуга оид