Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: Ким Чен Ин Трампнинг ваъдаларига ишонди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, катта эҳтимол билан, АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДРга ядросизланиш эвазига хавфсизлик кафолатлари тақдим этиш бўйича ваъдаларини ишончли, деб топган.
«Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Трамп билан учрашув якунлари бўйича бу борадаги ваъдаларни ишончли, деб қабул қилгани муҳим. Бу жараён якунида Шимолий Корея хавфсизлик кафолатларини олади, жараён эса ядросизланиш ҳақида кетмоқда. Хавфсизлик кафолатлари - мослашган ва аста-секин бўлиши керак», - деди Лавров.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, имзоланган ҳужжат ҳадли характерга эга ва ядровий салоҳиятга алоқадор муаммолар бўйича деталларни мувофиқлаштириш учун «жуда кўп вақт» талаб этилади. У музокарачиларнинг «бунга сабри етишига» умид қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига муносабат билдирганди.