Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Россияга С-500 мажмуаларини биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди
Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россиянинг С-500 зенит-ракета мажмуасини биргаликда ишлаб чиқариш таклифини билдирди. Эрдўған бу ҳақда TV 24 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Россия бизга мақбул шартларда С-400 бўйича кредит тақдим қилди. 2- ва 3-босқичда биз мажмуани биргаликда ишлаб чиқаришга ўтамиз. Мен Россияга, шунингдек, С-500’ни биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилдим”, деб айтган Эрдўған.
Бундан ташқари, Эрдўған АҚШ ва НАТОнинг С-400 етказиб берилиши бўйича келишувлар танқидига жавоб қайтарди.
“Нима учун улар Грецияда бор бўлган С-300 ҳақида ҳеч нарса дейишмаяпти? Туркияга нисбатан бундай муносабатни тушуниш қийин. Бизнинг мудофаа саноатимизнинг ўз эҳтиёжлари бор ва биз уларни қондиришга интиламиз”, деб айтган Туркия етакчиси.
Аввалроқ Эрдўған Анқара зарурат юзага келса, С-400 мажмуаларини қўллашга тайёрлигини айтганди.
Мавзуга оид
17:15 / 07.03.2026
Қозоғистонда «Первый» ва бошқа Россия телеканаллари намойиши тўхтатилди
14:47 / 07.03.2026
Орбан “Дружба” қувури таъмири тугамагунча Украинага ёрдамни тўсиб қўяди
14:29 / 07.03.2026
“300 га 300”: Украина ва Россия ҳарбий асирлар алмашди
11:48 / 07.03.2026