Light | 11:56 / 14.06.2018
17966
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Россиялик машҳур диетолог ўзингиз ёқтирган таомни еган ҳолда семирмаслик сирларини очиб беради

Фото: Novatio 

20-23 июнь кунлари россиялик машҳур диетолог-эндокринолог Вадим Владимирович Крилов Фарғона, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида тўғри овқатланиш ва семирмаслик сирлари ҳақида аҳоли ҳамда мутахассислар учун бепул семинар-тренинглар ўтади.

Ўзбек таомлари ўзининг хилма-хиллиги ва уларнинг калорияларга бойлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўтроқ ҳаёт тарзи ва атрофдаги тўкин сочинлик, бугунги кунда одамларда ортиқча вазн ва у билан боғлиқ касалликларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Бундай муаммоларга, асосан, катта шаҳарларда истиқомат қиладиган аҳоли дуч келмоқда. 

Шу сабабли, Novatio компанияси Ўзбекистоннинг учта йирик шаҳарларида тўғри овқатланиш ва қандли диабетнинг олдини олиш масалаларига бағишланган бепул семинарлар туркумини ташкил этмоқда. Ушбу ижтимой йўналтирилган семинарларда аҳоли ва мутахассислар иштирок этиши мумкин  бўлади. 

Мавзулар қуйидагича:

Аҳоли учун: “Қандай қилиб истаган таомни еб, қоматни сақлаб қолиш мумкин?”

Шифокорлар учун: “Ортиқча вазн, семириш ва қандли диабетни даволашда замонавий имкониятлар”

Эътиборлиси шуки, семинар-тренингларни россиялик эндокринолог-диетолог шифокор Вадим Владимирович Крилов олиб боради. У семириш ва семиришни даволаш, қандли диабетни назорат қилиш, қалқонсимон без паталогияси, остеопороз бўйича мактаб юритувчи сертификатга эга мутахассисдир.

В.Крилов доимий равишда Россия, Европа ва АҚШ шифокорларининг малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб боради. Эндокринология ва ортиқча вазн муаммолари бўйича Россия, АҚШ, Европа мамлакатларида бўладиган халқаро конгрессларда қатнашиб келади. Шунингдек, у Россиянинг марказий телеканаллари бўлмиш: “Россия 1”, “Биринчи канал”, “НТВ”, “ТНТ” кабиларнинг соғлом турмуш ва тўғри овқатланиш бўйича доимий маслаҳатчиси.

Семинарлар Самарқанд шаҳрида 20 июнь, Тошкентда 21 июнь ва Фарғона шаҳрида 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Семинарлар, аввал ҳам айтилганидек, бепул бўлади. Аммо иштирок этиш учун, албатта, рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни жуда ҳам осон. Бунинг учун ортиқча вазн ёки шу каби муаммолари бор инсонлар  +99871 200-11-66 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўз исмларини қолдиришлари талаб этилади. Барча батафсил маълумот ҳам айни шу рақамга мурожаат қилинганларга берилади.

Ташкилотчилар ҳақида икки оғиз:

Семинар ташкилотчилари: “Novatio” ва унинг “Slimfit” ҳамда “Едим здорово!” савдо белгилари.

Novatio – фармацевтик компания бўлиб, унга 2005 йилда асос солинган. Бугунги кунда компания томонидан 17 турдаги препарат ишлаб чиқарилади. Уларнинг барчаси ҳеч қандай сунъий қўшилмаларсиз, доривор ўсимликлардан тайёрланади. Шунинг учун препаратлар инсон саломатлиги учун хавфсиздир.

Компания ҳар бир инсонга табиий, сифатли ва самарали препаратлар, шифобахш ўсимликлардан фойдаланган ҳолда саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш имконини беради.

Novatio” компанияси фитотерапия, диетология соҳасида экспертлар томонидан тан олинган. Мана, 17 йилдирки компания Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб келмоқда.

Компания шиори – Табиийлик, Самара, Хавфсизлик, Ҳаммабоп, Сифат.

Slim Fit оқсилли коктейли табиий маҳсулот бўлиб, Франциядан келтирилган ёғсиз сут зардобидан ишлаб чиқарилган. Бугунги кунда, ушбу коктейлни истеъмол қилаётган 10 мингдан ортиқ аёл ва эркакларнинг ортиқча вазн муаммоси ҳал этилмоқда. Slim Fit оқсилли коктейли ёрдамида ортиқча вазнни йўқотиш ва шу орқали келишган қоматга эга бўлиш, ёғларнинг эриши натижасида юрак фаолиятини яхшилаш ва ҳаттоки суякларнинг мустаҳкамлигини ошириш мумкин.

Slim Fit кунига бир маҳал ичилади. Безарар ва хавфсиз оздиради. Ҳамёнбоп. Slim Fit истеъмол қиладиган мижозлар учун диетолог ва эндокринолог хизмати бепул.

Едим здорово!” сервис хизмати ҳар куни 5 маҳал фойдали таомларни исталган жойга етказиб беради. Ушбу хизмат ёрдамида турли парҳезлар, соат 18:00дан овқатланмаслик ва ширинликлардан воз кечиш каби чекловлар билан ўзингизни ҳолдан тойдирмайсиз. “Едим здорово!” мутахассислари ҳар бир инсон учун индивидуал равишда тўғри келадиган рацион танлаб овқатларни шунга мослаб мижозларга ҳар куни етказиб беради. Ушбу сервис соғлом овқатланиш ва шу орқали кўплаб касалликларни олдини олишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз! Семинарда қатнашмоқчи бўлганлар рўйхатдан ўтишлари шарт.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш