Жаҳон | 08:43 / 14.06.2018
7096
1 дақиқада ўқилади

Трамп Жанубий Кореядан қўшинларни олиб чиқиб кетмоқчи

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг хабар беришича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан Жанубий Кореядан қўшинларни олиб чиқиб кетишни муҳокама қилмаган. Бу ҳақда у Fox News’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Мен Жанубий Кореядан қўшинларни тезроқ олиб чиқишни хоҳлайман, сабаби бу биз учун жуда қимматга тушмоқда. Мен уларни уйга қайтаришни истайман. Мен буни хоҳлайман, аммо ҳозирча бу масала кун тартибида эмас. Вақти келганда - ҳаммаси бўлади», - деди АҚШ президенти.

Телеканалнинг таъкидлашича, Жанубий Кореяда ҳозирги вақтда америкалик 28,5 минг аскар бор.

«Бу муҳокама қилинмади. Менинг ишончим комилки, Ким Чен Ин ҳам шуни истамоқда. Аммо бу муҳокама этилмади», - дея қўшимча қилиб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп дунё ядро ҳалокатидан бир қадам узоқлашгани ҳақида айтганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид