Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Меркель томонидан таклиф этилган фавқулодда саммитни ўтказмайди
Евроиттифоқ тузилмаларидаги манбанинг хабар беришича, ЕИда мигрантлар муаммоси бўйича фавқулодда саммитни ўтказишга доир режалар йўқ. Буни Германия канцлери Ангела Меркель ташкил этишни хоҳлаганди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Манба сўзларига кўра, Еврокенгаш муддатидан аввалги саммит ўтказишни режалаштираётгани йўқ.
«Раҳбарларнинг кейинги учрашуви, аввал режалаштирилганидек, 28 июнь куни бўлиб ўтади», - дея айтиб ўтди манба.
Аввалроқ, Меркель Европадаги миграцион инқироз бўйича фавқулодда саммит ўтказишни истаётгани ҳақида хабар берилганди. Германия канцлери Греция, Австрия ва Италия билан мигрантлар муаммосини муҳокама қилмоқчи эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Меркель яна АҚШ ҳақида гапириб, Трампни айблаганди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026