Ўзбекистон | 12:18 / 18.06.2018
50129
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги яна бир туман ҳокими ишдан кетди

Фарғона вилояти, Учкўприк тумани ҳокими Маҳаммаджон Деҳқонов ишдан олинган. «Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, туманга Акмалжон Азимович Муҳаммадалиев янги ҳоким этиб тайинланган.

Ҳоким билан бирга туман ИИБ бошлиғи ва солиқ инспекцияси раҳбари ишдан олинган (туман прокурори аввалроқ ишдан кетганди - таҳр.). Айни вақтда бу секторларга биринчи ўринбосарлар в.б сифатида тайинланган.

Маҳаммаджон Қаландарович Деҳқонов 12 июнь куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи вақтида охирги марта огоҳлантирилганди.

Эндиликда Учкўприк ИИБнинг собиқ раҳбарига айланган подполковник Холдаров Музаффаржон Маҳмудович ҳам шу йилнинг 3 мартида лавозимга тайинланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид