Жаҳон | 21:19 / 20.06.2018
9183
1 дақиқада ўқилади

Самолёт йўловчиларидан бири бошқа йўловчилардан садақа сўради (видео)

Қатарнинг Доҳа шаҳридан Эроннинг Широз шаҳрига учаётган самолётда йўловчилардан бири гадойчилик қила бошлаган. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди. 

Воқеа Qatar Airways авиакомпаниясининг самолётида парвоз олдидан юз берган. Бир эркак ўрнидан туриб, пластик пакет билан қаторлар орасидан юриб йўловчилардан садақа сўрай бошлаган. Йўловчилардан кимдир унга садақа ҳам берган. Эркак борт ходимларнинг унинг жойига ўтиришини талаб қилишларига қарамай, садақа сўрашни давом эттираверган.

Таъкидланишича, эркак эронлик бўлган.

Ушбу ҳолат видеоси интернетда жойлаштирилгандан кейин кўпчилик салбий фикр билдирган. “Бу ҳазилми? У қандай қилиб самолётга ўтирди?”, деб аччиқ билдирган бир фойдаланувчи. “Ким унга ўзи чипта олиб берган? Ажабланарлиси, одамлар унга пул узатганлар!”, деб ҳайрат билдирган яна бир фойдаланувчи.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид