Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда йўлтанламас ва юк машинаси тўқнашди, 12 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон полицияси йўлтанламаснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берди. Ушбу воқеа натижасида 12 киши ҳалок бўлган, деб хабар тарқатди «Синьхуа».
Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси Ҳиндистон марказий қисмида жойлашган Мадхья-Прадеш штатида эрталабки соатларда юз берган.
Полиция маълумотларига кўра, ичида йўловчилар бўлган йўлтанламас қум олиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида 12 киши, шу жумладан етти нафар аёл ҳалок бўлди. Шунингдек, олти киши жароҳат олган. Улар тиббиёт муассасаларига олиб кетилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда автобус иштирокида фожиа юз бергани, 17 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026