Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маҳсулотларини Евроиттифоққа етказиб бериш учун Украинани хабга айлантирмоқчи
Ўзбекистон ва Украина 25 миллионлик шартнома имзолади, деб хабар беради «Жаҳон» АА. Шартномалар «Ўзбекистон ва Украина: иқтисодий муносабатларни ривожлантириш истиқболлари» биринчи иқтисодий форуми доирасида тузилди.
Томонлар фармацевтика, нефть-газ, кўмир қазиб олиш ва бошқа соҳаларда қўшма корхоналарни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистоннинг Artel, Akfa, Osborn, Ideal, Bonito каби компаниялари ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлари намуналарини намойиш этди. Музокаралар натижасида ўзбек товарларини экспорт қилиш, Украинанинг жами 25 млн долларлик сармоясини жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.
Ҳамкорликнинг стратегик йўналиши - Ўзбекистон маҳсулотларини Европа иттифоқи бозорига етказиш бериш учун Украинани юк тушириш-юклаш хабига айлантириш. Шунингдек, Украина товарларини Ўзбекистон орқали Марказий Осиё минтақасига етказишга қизиқиш билдирилди.
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026