Жаҳон | 22:31 / 01.07.2018
11655
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ядро бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани маълум қилинди 

Фото : Staff Sgt. Brandi Hansen

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бошқарилувчи B61-12 ядро бомбасининг илк синовларини ўтказди. Бу ҳақда Military.com портали маълум қилди

Синов вақтида B-2 Spirit бомбардимончи самолётлари қўлланган.

“Бу синовлар B61-12 конструкцияси тизим талабларига жавоб беришини кўрсатади”, деб айтган АҚШ энергетика вазирлигининг ядровий хавфсизликни бошқариш миллий маъмурияти ходими Майкл Люттон.

Синовлар 9 июнда Невада штатидаги ҳарбий полигонда Эдвардс авиабазасининг 419-синов эскадрильяси бошқарувида ўтган. 

АҚШ ушбу бомбани Европа давлатлари – Германия, Италия, Туркия, Бельгия ва Нидерландиядаги ҳарбий базаларида жойлаштирмоқчи. 

B61-12’нинг илк партияси қуролланишга 2020 йилда олиниши режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид