Жаҳон | 12:05 / 02.07.2018
5209
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ ва КХДР вакиллари Сингапур келишувларини муҳокама қилишди

Фото: Getty Images

АҚШ ва КХДР расмий вакиллари 30 июнь куни Пханмунжом чегара пунктида учрашиб, Сингапур саммитида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилишган, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

Телеканалнинг Давлат департаментидаги манбаларининг сўзларига кўра, америкалик мулозимлар гуруҳига АҚШнинг Филиппиндаги элчиси Сун Ким раҳбарлик қилган. Қайд этилишича, бу икки давлат расмий вакилларининг Сингапур саммитидан кейинги илк учрашувидир. 

АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин 12 июнь куни Сингапурда тарихий учрашувини ўтказган эди. Унда якуний ҳужжат имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Пхеньян Корея ярим оролининг тўлиқ ядро қуролидан холи бўлиш фикрини ёқлаган эди. Бунинг учун Вашингтон ушбу ярим орол тинчлигини кафолатлаши талаб этилади.

Мавзуга оид