Ўзбекистон | 14:01 / 02.07.2018
11680
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг Олмалиқдаги университети абитуриентларни таклиф этади

Фото: topstudents.ru

Россиянинг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Федерал давлат муқобил олий таълим муассасаси «МИСиС» миллий тадқиқот технологик университет талаба бўлишни ва нуфузли хорижий таълим масканида илм олишни истаган абитуриентларни 2018-2019 ўқув йилининг кундузги бўлими учун қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича қабул эълон қилади:

- 21.05.04  «Тоғ иши» (таълим йили – 5,5 йил) 75 ўрин 
- 22.03.02 «Металлургия» (бакалавриат – 4 йил) 50 ўрин
- 09.03.02 «Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни автоматлаштириш ҳамда бошқариш» (бакалавриат – 4 йил) 25 ўрин

Зарурий ҳужжатлар тўплами:

•  Университет ректори номига ариза, шахсан тўлдирилади;
•  Паспорт ва нусхаси; 
•  Маълумоти бўйича ҳужжат (аттестат, диплом);
•  Абитуриентнинг эришган натижаларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
•  №086-У шаклли тиббий маълумотнома (рус тилида);
•  абитуриентнинг 3,5 Х 4,5 ўлчамдаги 6 дона фотосурати

Таълим рус тилида олиб борилади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2018 йил 1 июлдан 25 июлгача эрталаб соат 9-00дан 17-00гача давом этади. 

Университет манзили: Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, А.Темур кўчаси 37 
(Олмалиқ тоғ-кон касб-ҳунар коллежи). 

Қабул комиссияси телефони: +998706151052

Бошқа қизиқтирган маълумотларни www.misis.uz сайтида олиш мумкин. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид