Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой интернет компанияларининг тушуми илк ярим йилликда 52 млрд долларни ташкил этди
Фото: Reuters
Хитойнинг йирик интернет-компанияларининг 2018 йил январь-май ойларидаги тушуми 23,9 фоизга ўсиб, 332,5 млрд юанни (тахминан 52 млрд АҚШ доллари) ташкил этди. Рўйхатга бир йилда камида 3 млн юань ёки 447,1 минг доллар даромад қилувчи компаниялар киритилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги ХХР саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги ҳисоботига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, умумий даромаднинг 90 фоиздан ортиғи, яъни 300,4 млрд юани (47 млрд доллар атрофида) ахборот хизматлари улушига тўғри келади. Бунда унинг учдан бирини электрон тижорат таъминлаган.
Қайд этилишича, Хитой интернет-компанияларининг барқарор ўсиши онлайн-ўйинлар бозорининг кенгайиши билан изоҳланади. Видеолавҳаларни томоша қилиш ва мусиқа тинглаш хизматлари ва иловалари ҳам бу тармоқда ўсишни таъминлаган. Расмий статистик маълумотларга биноан шу йилнинг май ойи охирига келиб мамлакатда 4,15 млн.дан ортиқ шундай дастурлар бўлган.
Умуман, ХХР интернет-компанияларининг жами капиталлашуви 2017 йилда 8,9 трлн юанга (1,4 трлн долларга яқин) етган. Бунда маҳаллий бозорнинг 73,9 фоизини Tencent, Alibaba ва Baidu компаниялари эгаллаган.
Мавзуга оид
20:09 / 28.01.2026
WSJ: Хитой армиясининг энг юқори мартабали генерали АҚШга ядровий сирларни сиздиришда айбланмоқда
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
09:35 / 26.01.2026