АҚШ ва Россия махсус кучлари қуроллари таққосланди
АҚШ махсус амалиётлар кучлари ҳар доим энг замонавий техник воситалардан фойдаланган. Бошқа мамлакатлар ҳам қўшиннинг бу турига маблағлар сарф эта бошлаётганини инобатга олган National Interest АҚШ ва Россия армиясининг махсус бўлинмалари техник жиҳозланишини қиёслаб кўрди.
Эҳтимол, махсус амалиёт кучларининг энг катта техник устунлиги – бу уларнинг учувчисиз парвоз тизимлари, жумладан MQ-Predator ва MQ-Reaper дронларига эгалигидир, деб ёзади нашриёт. Бу учиш қурилмалари қуруқликдаги қўшинларни қўллаш учун қуролларни элта олади, куннинг исталган вақтида нишонларни аниқлаб, уларни таъқиб қилиши мумкин.
Россия армиясидаги учувчисиз қурилмалар, асосан, нишонларни аниқлаш ва артиллерия учун манзилни аниқ белгилаш учун қўлланилади. Улар махсус бўлинмаларни қўллаб-қувватламайди, деб ёзади National Interest. Россия армиясида "Форпост" ва "Орлан-10" номли ўзиучар қурилмалар мавжуд. Гарчи "Форпост" Американинг MQ-1 Predator дронига айнан ўхшаш бўлса-да, бортида қурол-яроғ таший олмаслиги, унинг имкониятини чегаралайди. "Орлан-10" эса, сезиларли енгил бўлиб, атиги 5 кг келади.
Америка махсус кучларида митти иссиқкўргичлар ҳамда такомиллаштирилган тунги кўриш воситалари энг юқори технологияли ҳисобланади. Мисол учун, AN/PVS-31 тунги кўриш ускуналарида яшил фосфор ўрнига оқ фосфордан фойдаланилади. Бу эса, тунги вақтда кўришнинг тиниқлигини таъминлайди, деб ёзади National Interest.
Россия армиясида, аксинча оқ фосфор технологияси қўлланилмаган НСПУ ва 1ПН93 тунги кўриш воситалари мавжуд.
Шундай қилиб, National Interest нашрига кўра, Россия ва АҚШ махсус кучларининг вазифалари ва мақсади турличадир. Россия кучлари мудофаа чоғида ишончли ҳаракат қилса, Америка кучлари ҳужум уюштиришда ўзларини кўрсата олади.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024